Майкл Оуэн: "Франция катта фарқ билан дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолмоқда"

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 14:48
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Франция терма жамоасини дунёнинг энг яхши жамоаси деб атади.

Дидье Дешам бошчилигидаги жамоа ЖЧ-2026 1/16 финалида Швецияни йирик ҳисобда мағлуб этди (3:0).

"Французлар бу ўйинда ҳақиқий маҳорат дарсини кўрсатишди.

Тўрт йил олдин улар дунёнинг энг яхши жамоаси эди, ҳозир эса ҳамон катта фарқ билан энг кучлиси бўлиб қолмоқда", – деб ёзди Оуэн ўз X аккаунтида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/themichaelowen

Сўнгги янгиликлар

Барча ›