

"Агар истеъдод ҳақида гапирадиган бўлсак, у Месси, Мбаппе, Марадона ва Роналдиньо билан бир қаторда туради. Унинг маҳорати ва кўникмалари ақл бовар қилмас даражада. Аммо футболда фақатгина истеъдод ва маҳоратнинг ўзи кифоя қилмайди.
Неймар худди Роналдиньо каби футболни севади, лекин шу билан бирга ўз маданиятини ҳам жуда қадрлайди. У ўйнашни яхши кўради, аммо рақсга тушишни, бирор ерга бориб дам олишни ҳам хуш кўради. У ҳаётдан ўзига хос тарзда завқ олади", — деди ПСЖ собиқ устози, ҳозирда АҚШ терма жамоасини бошқараётган мутахассис.



