

Манбага кўра, Жанубий Америка терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа сардорига дам бермоқчи. Қайд этилишича, Лаутаро Мартинес ва Хулиан Альварес ўйинни асосий таркибда бошлашлари мумкин.
Иордания — Аргентина ўйини 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 7:00 да бўлиб ўтади. Месси бешта гол билан ЖЧ-2026 тўпурарлари пойгасида етакчилик қилмоқда.
Аргентина “J” гуруҳидаги икки ўйиндан сўнг олти очкога эга бўлиб, муддатидан олдин плей-офф босқичига йўл олди. Австрия ва Жазоир уч очкодан, Иордания эса ноль очкога эга.



