Маурисио Почеттино: "Биз нега Жаҳон чемпиони бўлмаслигимиз керак? Биз дунёнинг энг зўр давлатимиз"

12 июн 2026, 01:18
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоасининг Жаҳон чемпионатида рақобатбардош жамоа бўла олишига ишонмоқда.

"Биз келганимиздан бери бошлаган муҳим бир кураш бор. Испания, Аргентина, Англия ва Франциядаги ўзига ишончни тушунаман. Аммо баъзида шундай фикр пайдо бўлади: "Биз Америкамиз. Биз дунёдаги биринчи рақамли давлатмиз. Энг катта ва энг яхши мамлакатмиз. Биз курашамиз ва ғалаба қозонамиз. Ойга биринчи бўлиб чиққанмиз. Баскетбол, хоккей ва бейсболда дунёнинг энг яхшисимиз. Нега футболда ҳам ғолиб бўлмаслигимиз керак?" Тўхтанг, тўхтанг! Дунёнинг энг кучли баскетбол лигаси қаерда ўйналади? АҚШда. Улар ўзларини жаҳон чемпионлари деб аташади. NFLда ҳам худди шундай.

Футболда эса сен 100 йиллик тарихга қарши рақобат қиласан ва бу жуда ажойиб. Аргентина, Бразилия, Англия ва Испания каби терма жамоалар учун ғалаба ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланади. Улардаги ғолиблик руҳи ва ўзига ишонч жуда таъсирли.

Биз ҳам шундай руҳни шакллантиришимиз керак, аммо айни пайтда мувозанатни сақлаш муҳимроқ. Биз ўз йўлимизни энди-энди топиб боряпмиз. Энг муҳими, футболчиларни ўзимизга ишонтириш", — деди Почеттино.

АҚШ термаси ЖЧ гуруҳ босқичида Парагвай, Австралия ва Туркия термалари билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Guardian