LIVE. ЖЧ. Норвегия — Франция 1:3 (матнли трансляция)

27 июн 2026, 00:15
ЖЧ-2026 "I" гуруҳ 3-тур доирасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумуин.

ЖЧ, “I” гуруҳи, 3-тур

Норвегия — Франция 1:3

Голлар: 7, 20, 32 - Усман Дембеле, 21 - Тело Осгор

Норвегия: 13. Эгиль Сельвик, 4. Лео Эстигор, 25. Хенрик Фальхенер, 15. Фредрик Бьёркан, 14. Фредрик Эурснес, 6. Патрик Берг, 18. Кристиан Торстведт, 19. Тело Осгор, 22. Оскар Бобб, 21. Андреас Шельдеруп, 11. Йёрген Странн Ларсен.

Захира: 1. Эрьян Нюланд, 12. Сандер Тангвик, 3. Кристоффер Аер, 5. Давид Мёллер Вольфе, 16. Маркус Педерсен, 17. Торбьёрн Хеггем, 24. Сондре Лангос, 26. Юлиан Рюэрсон, 2. Мортен Торсбю, 8. Сандер Берге, 10. Мартин Эдегор, 23. Йенс Петтер Хёуге, 7. Александр Сёрлот, 9. Эрлинг Ҳоланд, 20. Антонио Нуса.

Франция: 16. Мик Меньян, 5. Жюль Кунде, 4. Деотшанкюль Упамекано, 19. Тео Эрнандес, 26. Максанс Лакруа, 8. Орельен Чуамени, 20. Дезире Дуэ, 6. Ману Коне, 7. Усман Дембеле, 11. Майкл Олисе, 10. Килиан Мбаппе.

Захира: 1. Брис Самба, 23. Робен Риссер, 2. Мало Гюсто, 3. Люка Динь, 15. Ибраима Конате, 17. Вильям Салиба, 21. Лукас Эрнандес, 13. Н'Голо Канте, 14. Адриен Рабьо, 18. Уоррен Заир-Эмери, 24. Райан Шерки, 25. Магнес Аклиуш, 9. Маркус Тюрам, 12. Брэдли Баркола, 22. Жан-Филипп Матета.

45+5. Дастлабки бўлим якунланди.

45+1. Олисенинг зарбаси осмон-у-фалакка кетди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Коне ҳам Дуэ каби дарвозабон билан бирга-бир чиқди, аммо бу сафар ҳам Сельвик фаол ҳаракат қилди.

42. Дуэ ҳимоячининг хатосидан сўнг зўр вазиятга чиққанди, аммо тўпга биринчи бўлиб Норвегия посбони келиб, ушлаб олди.

40. Темп бироз тушди, дейиш мумкин. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

35. Чуаменининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

33. Қойил, Дембеле! Ҳоланд энди майдонга тушармики?

gettyimages-2283473622-2048x2048.jpg

32. ГОЛ! Дембеледан хет-трик! Усмон ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйди!

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

23. Теонинг зарбаси аниқ бўлмади.

22. Голларга бой учрашув кўрамиз, шекилли?

gettyimages-2282949931-2048x2048.jpg

21. ГОЛ! Тело Осгор ҳисобни қисқартирди! Майдон марказидан ўйин бошланиши биланоқ ҳужумга ўтди “викинглар” ва Осгор гол урди!

21. Ҳисоб иккитага оширди, Норвегия қандай йўл тутаркин?

gettyimages-2283472525-2048x2048.jpg

20. ГОЛ! Дембеледан дубль! Мбаппенинг узатмасини ПСЖ форварди узоқдан аниқ зарба берган ҳолда голга айлантирди!

18. Мбаппе яхши вазиятдан туриб зарба берди, аммо дарвозабон тўпни қайтарди.

14. Странн Ларсен яна жуда қулай вазиятга чиқди ва зарба берди, бироқ ноаниқ кетди…

13. Олисенинг зарбаси рекошет сабаб дарвозага бормади.

11. Странн Ларсеннинг зарбасини Меньян ушлаб олди.

8. Дуэнинг зарбаси кучсиз чиқди.

8. Франция тезкор гол урди, буёғига “викинглар” қандай ўйин кўрсатади, кузатамиз.

gettyimages-2283470163-2048x2048.jpg

7. ГОЛ! Дембеле ҳисобни очди! Мбаппенинг узатмасидан сўнг Усмон аниқ зарба бериб, гол урди!

5. Коненинг хавфли зарбасини Сельвик қайтарди!

1. Илк дақиқаданоқ французлар олдинга юриш қилди: Мбаппенинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2026 "I" гуруҳ 3-тур доирасидаги Норвегия — Франция учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia