Фабио Каннаваро: "Ҳаммага имконият беришга ҳаракат қиляпмиз"

27 июн 2026, 00:59
ЖЧ-2026 3-тури доирасида Конго ДРга қарши ўйин олдидан термамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида иштирок этди.

Фабио Каннаваро: — Конго ҳам жуда ажойиб жамоа, тажрибага эга, жисмоний яхши шаклланган жамоа. Бироқ биз уларни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Эртага ўйин бошқача бўлади, чунки биз иккита энг юқори даражадаги рақиблар билан ўйнаб бўлдик. Охирги ўйин ҳам осон кечмади, уни таҳлил қилдик.

1782503731943.jpg


— Биринчи баҳсда Юсупов яхши ўйин кўрсатди. Биз шунчаки бошқа дарвозабонимизга ҳам имконият беришни хоҳладик. Бизда юқори даражадаги 3 та дарвозабонимиз бор.

— Мен барчага имконият беришга ҳаракат қиляпман, чунки бу жуда ҳам муҳим тажриба ҳисобланади.

— Биз Жаҳон чемпионатида жуда кўп нарсани ўрганмоқдамиз. Биз жамоа сифатида ўсишимиз мумкин бу турнирда. Чунки юқори даражадаги рақибларга қарши ўйнаб келдик. Эртанги баҳс ҳам бизни ривожланишимизга хизмат қилади.

— Мамлакатда болалар футболи, академиялар ва ёшларга алоҳида эътибор берилади. Шу сабабли Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

— Албатта эртага аввалги ўйинларга нисбатан эркинроқ баҳс бўлади. Чунки аввалги 2 та турда биз жуда кучли рақиблар билан ўйнадик. Шу сабабли эртанги ўйин биз учун бошқача бўлади.

— Мен мураббий сифатида ўйин сифатини оширишга, футболчиларга ёрдам беришишга ҳаракат қиламан. Эртага қўлимиздан келган барча имкониятни амалга ошириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

1782503646236.jpg

Элдор Шомуродов: — Асосий мақсадимиз бизни қўллаб турган халқимизни хурсанд қилиш. Биринчи голимизни урдик, энди вазифамиз биринчи ғалабага эришиш.

Ҳимояни ҳам унутмаслигимиз керак, гол уришга интилиб орқани унутамиз, дегани эмас. Биринчи навбатда ғалабага эришиш муҳим. Асосий мақсад тартибли ўйин намойиш этиб, ғалабага эришиш.

Мухлисларимиз куч бериб турди, нафақат стадиондаги балки Ўзбекистондаги ишқибозларимизнинг ҳам қўллаб-қувватлаб туришларини ҳис қилдик. Уларга албатта миннатдорчилик билдирамиз ва уларни кейинги ўйинда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ЎФА матбуот хизмати