Лотар Маттеус ЖЧ-2026 фаворитлари бўйича фикр билдирди

12 июн 2026, 01:45
Германия терма жамоаси ва "Бавария" собиқ футболчиси Лотар Маттеус 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақида фикр билдирди.

1990 йилги жаҳон чемпионининг фикрича, турнирнинг асосий фаворитлари — Испания ва Франция. Англия эса улардан кейинги ўринда туради.

"Германия ярим финалгача етиб боради, аммо у ерда яна Испанияга мағлуб бўлади.

Германия терма жамоасининг энг катта муваффақиятларида ҳар доим "Бавария" футболчилари ёки шу клуб тарбиясидан ўтган ўйинчилар ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Шунинг учун бу сафар ҳам "Бавария" футболчилари масъулиятни ўз зиммасига олиб, жамоани ортидан эргаштириши муҳим.

Ижобий томони шундаки, Нойер қайтди. Бундан ташқари, Киммих ва Та каби етакчилар бор. Мусиала ҳам жамоанинг муҳим фигураси, гарчи у ҳали мен билган энг яхши формасига тўлиқ қайтмаган бўлса ҳам", - деди Маттеус.

Маттеуснинг тахминига кўра, Германия яна яхши натижалар қайд этади, аммо чемпионлик учун асосий даъвогарлар Испания ва Франция бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As