Маурисио Почеттино: "Тоттенхэм" ва "Реал" билан музокаралар йўқ, бор эътиборим АҚШ терма жамоасида"

Aslanov Jasurbek
31 мар 2026
АҚШ миллий терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино унинг "Тоттенхэм" ёки Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши борасида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди.

Аргентиналик мутахассис айни дамда фақат Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганини таъкидлади: "Ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Биз бор эътиборимизни мундиалга қаратганмиз. Барча биладики, менинг терма жамоа олдида мажбуриятларим бор. Ҳозир келажак ҳақида гапирадиган вақт эмас".

Шунингдек, Почеттино ҳозирча унга ҳеч ким мурожаат қилмаганини, бироқ келажакда воқеалар ривожи қандай бўлишини ҳеч ким билмаслигини қўшимча қилди. "Агар федерация ишимиздан мамнун бўлса, АҚШда қолишга тайёрмиз, нега энди йўқ?" — деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ терма жамоаси бўлажак Жаҳон чемпионатининг мезбонларидан бири ҳисобланади ва мухлислар Почеттино қўл остидаги жамоадан юқори натижалар кутишмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/jacobsben