

Реднаппнинг сўзларига кўра, болға тутган жиноятчилар тўдаси ҳовлига бостириб кириб, унинг рафиқаси Сандранинг тақинчоқларини ўғирлаган.
"Бахтимизга уйда йўқ эдик. Ҳеч ким жабрланмади. Полиция қўлидан келганини қилди, аммо ўғрилар топилмади", – деди Ҳарри.
Унинг таъкидлашича, оила бу воқеага эътибор қаратмасликка ҳаракат қилмоқда:
"Биз бундан фожиа ясамаймиз. Улар видеокузатув камерасига тушиб қолган ва биз тез орада кўчиб ўтадиган янги уйда янада кўпроқ хавфсизлик тизимлари бўлади".



