"Манчестер Сити" спорт директори: "Ҳусанов 5-6 йил ичида дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилардан бирига айланади"

Оқил Абдубарноев
18 сен 2026, 17:40
"Манчестер Сити" спорт директори Угу Виана Абдуқодир Ҳусановнинг жамоага олиб келиниши ва келажаги ҳақида фикр билдирди.
5.jpg

"Биз уни олиб келганимизда, унинг жисмоний хусусиятлари ҳақида барчамиз билардик. Унинг ҳақиқатан ҳам муҳим ўйинчи бўла олишига барчамиз ишонар эдик. Аммо бунчалик тез эмас, чунки у жуда ёш эди, Францияда жуда қисқа вақт ўйнаган эди.

Ундан жуда хурсандмиз. У ҳали ривожланишда давом этади, ўрганиши керак бўлган нарсалар бор ва у, шубҳасиз, кейинги 5-6 йил ичида дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилардан бирига айланади", – деди 43 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Манчестер Сити" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›