Осиё ўйинлари. Ўзбекистон 10 киши бўлиб Кувайтни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди

Sherzod Nurmatov
18 сен 2026, 16:50
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кувайт билан баҳс юритди.

Дастлабки турда Филиппинни 5:1 ҳисобида таслим қилган Ўзбекистон иккинчи ўйинда Кувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккала гол ҳам биринчи таймда Сардорбек Баҳромов томонидан урилди.

Иккинчи тайм бошида Рўзибой Файзуллаев қизил карточка олди. Бироқ 10 киши бўлиб қолган Ўзбекистон U-23 ғалабали ҳисобн сақлаб қолди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон муддатдан аввал чорак финалга чиқди.

Осиё ўйинлари, 2-тур

Кувайт – Ўзбекистон 0:2

Нагоя. “Minato Soccer Field”. 15:00

Голлар: Сардорбек Баҳромов 6, - 0:1 (Саидумархон Саиднуруллаев). Сардорбек Баҳромов 36, - 0:2 (Муҳаммадали Ўринбоев).

Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 3. Дилшод Муртазоев, 4. Ғиёсжон Ризакулов, 6. Равшан Хайруллаев, 7. Сардор Баҳромов (19. Оллаберган Каримов, 46), 9. Саидумархон Саиднуруллаев (23. Шодиёр Шодибоев, 71), 10. Муҳаммадали Ўринбоев (5. Қувончбек Хушвақтов, 59), 11. Асилбек Жумаев (15. Диёр Абдуназаров, 87), 13. Азизбек Тўлқинбеков, 14. Рўзибой Файзуллаев.

Захира: 1. Максим Муркаев, 12. Умар Рустамов, 8. Амирбек Саидов, , 16. Муҳаммадали Реимов, 17. Фирдавс Абдураҳмонов, 18. Ойбек Ўрмонжонов, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Нурлан Ибраимов, .

Четлатиш: Рўзибой Файзуллаев 48.

photo_2026-09-18_16-52-56.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›