Реднапп: "Менга Модрич ярим ҳимояда 10 дақиқага ҳам ярамайди дейишган"

Sherzod Nurmatov
14 дек 2022
"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Ҳарри Реднапп Лондон клубида бирга ишлаган Лука Модрич борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Лука – футбол даҳоси ва ажойиб инсон. У билан бир дақиқа ҳам муаммо бўлмаган. Ҳар куни қаттиқ машқ қиларди, оиласига жуда эътиборли эди. Зўр футболчи ва қойилмақом инсон.

"Тоттенхэм"да уни ярим ҳимоя марказига қўйгандим, ўшанда одамлар менга: "У бу нуқтада ўйнай олмайди, кучи етмайди, 10 дақиқага ҳам чидамайди", дейишган. Лекин Лука қандай футболчи эканлигини исботлаган!”, – деди Реднапп интеврьюда.

Эслатиб ўтамиз, Модрич етакчилигидаги Хорватия кеча ЖЧ ярим финалида Аргентина билан баҳс юритиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSport