"Қўқон-1912" ҳужумчиси Либерия терма жамоасига чақирилди

Sherzod Nurmatov
18 сен 2026, 17:15
"Қўқон-1912" жамоаси ҳужумчиси Сильванус Нимели сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунлари доирасидаги учрашувларда иштирок этиш учун Либерия миллий терма жамоасидан таклиф олди.

Ҳужумчи яқин кунларда ўз терма жамоаси лагерига жўнаб кетади ва халқаро ўйинларда мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

4.jpg

Эслатиб ўтамиз, Либерия терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Африка Миллатлари Кубоги саралаш баҳслари доирасида Руанда ва Мали терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, Африка жамоаси Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›