"Манчестер Юнайтед" ёзда беш нафар футболчини сотиб олмоқчи — The Sun

13 май 2026, 10:35
"Манчестер Юнайтед" келаси мавсумда таркибини кучайтириш учун камида беш нафар янги футболчини сотиб олмоқчи.

"Қизил иблислар"нинг мақсади — учта марказий ярим ҳимоячи, чап қанот ҳимоячиси ва захира ҳужумчисини олиш. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбага кўра, жамоага Сенне Ламменсни алмаштира оладиган янги дарвозабон ҳам келиши мумкин. Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" АПЛ клубларидан бир неча ўйинчини кузатмоқда.

Сўнгги пайтларда Эллиот Андерсон ("Ноттингем Форест"), Сандро Тонали ("Ньюкасл"), Алекс Скотт ("Борнмут"), Адам Уортон ("Кристал Пэлас") ва Карлос Балеба ("Брайтон") кузатилмоқда.


Манба: The Sun