

Манбанинг хабарига кўра, манкунианликлар ярим ҳимоячи учун 55 миллион фунт тўлайди, яна 5 миллиони бонус сифатида тақдим этилади.
24 ёшли ярим ҳимоячига яна бир йилга узайтириш имконияти билан беш йиллик шартнома таклиф қилинди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, инглиз футболчиси келаси ҳафта тиббий кўрикдан ўтади.
Англия Премьер-лигасининг 2022/23 йилги мавсумида Маунт 24 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.



