

"Қизил иблислар" ушбу мусобақадаги 15та ўйинда ҳам мағлубиятга учрашмади (11 ғалаба, 4 дуранг).
Бу Европа Лигаси иштирокчилари орасидаги энг узун сериядир.
МЮ шунингдек Европа Лигаси гуруҳ босқичидаги кетма-кет 6та ўйинда ҳам гол ўтказиб юбормади.
Охирги марта "қизил иблислар" дарвозасига плей-оффга қадар 2016 йил ноябрда "Фенербахче" (2:1) тўп киритган эди.



