"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди

Sherzod Nurmatov
16 окт 2025
МЮнинг трансфер сиёсати бир неча йиллардан буён нафақат мухлислар, балки клуб афсоналари орасида ҳам жиддий саволлар туғдирмоқда.

Масалан, Пол Скоулз жамоанинг ёзги ҳаракатларидан норозилигини билдирди. У Расмус Хойлунд 2023 йилда 20 ёшида жамоага келиб қўшилгани ва ягона ҳужумчи сифатида катта босим остида бўлганини таъкидлади. Энди клуб ёш ҳужумчи Беняьмин Шешкони сафига қўшиб, худди шу хатони такрорлади.

"Хойлундга қаранг, йигит ҳозир 22 ёшда, жамоага 20 ёшида қўшилган. "Манчестер Юнайтед"да фақат бир нафар марказий ҳужумчи бор ва барча босим унга тушди. У муваффақиятсизликка учради. Аста-секин жамоага қўшилиши, аввал бошланғич таркибда, кейин захирадан майдонга тушиши керак эди. Жамоада уч ёки тўрт нафар форард бўлиши керак.

Улар бу ёзда нима қилишяпти? Биттаси билан хайрлашиб, бошқасини сотиб олишяпти — жуда ўхшаш, амалда бир хил футболчини! У 22 ёшда. Ёмон бошламади ва ўсиб бораётгани кўриниб турибди. Бироқ бунда соғлом фикр қани?", – деди Скоулз "The Good, The Bad and The Football" подкастида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail