

Манба маълумотларига кўра, бюджет чекланган бўлиб, 50 миллион фунт стерлингга сезиларли даражада етмайди, чунки клуб имкониятлари лиганинг янги молиявий қоидалари билан чеклаб қўйилган. Январь ойида Маурисио Почеттино, атиги иккита трансферни амалга ошира олиши кутилмоқда.
Англия Премьер-лигасининг 11 туридан сўнг "Манчестер Юнайтед" саккиз очко билан 19-ўринда бормоқда. Почеттинонинг МЮ бошқарувидаги дебюти омадсиз чиқди — жамоа АПЛ 11-тури учрашувида "Ливерпуль"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ўйинини УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида "Спортинг"га қарши ўтказади.



