

Squawka статистика портали хабарига кўра, "Ливерпуль" Премьер-лигада 700 дан ортиқ ғалабага эришган учинчи жамоага айланди — "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дан кейин.
Ушбу ўйиндан сўнг 21 очкога эга "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда, саккиз очко жамғарган "Манчестер Юнайтед" эса 19-ўринда жойлашган. Навбатдаги турда мерсисайдликлар "Эвертон" билан тўқнаш келади (29 ноябрь), "қизил иблислар" эса "Брентфорд"га қарши майдонга тушади (28 ноябрь).



