

Бироқ Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, ФИФА расмий платформасида клубга нисбатан белгиланган тақиқ ҳамон ўз кучида турибди.
Журналистдаги маълумотларга кўра, бунинг сабаби – "Андижон" клубидан битта тақиқ ечилиши билан, бошқа бир футболчи олдидаги тўланмаган қарздорлик масаласи сабабли жамоага нисбатан яна янги тақиқ тушган.
Демак, "Андижон" клуби ёзги трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши учун дастлаб мазкур янги қарздорлик масаласини ҳам тўлиқ бартараф этиши талаб этилади.



