

– Ғалаба билан табриклайман. Жамоангизнинг Тожикистондаги йиғинларини ҳам кузатиб бордим, ўртоқлик учрашувларини голлар шоусига айлантиришди. Бироқ бугунги баҳсда биринчи бўлимдан кейинги ҳолат "Иван Васильевич" киносидаги Буншанинг тахтга ўтириши ва кейинчалик "Царь-то ненастоящий!" жумласини эслатиб юборди. Аммо якунда жамоа ирода кўрсатди. Умуман олганда, саволим шундан иборат: йиғинлар ва тайёргарлик қай даражада ўтди, деб ўйлайсиз? Чунки "ОКМК" трансферлар борасида унчалик фаол бўлмади.
– Энди, четдан қараганда "Иван Васильевич касбини ўзгартиради" фильмидек туюлиши мумкиндир. Сизлар учун бу балки кинодир, бироқ биз учун бу ўзига яраша машаққатли иш. Юқоридан қараганда осон туюлиши мумкин. (Залдагиларга қарата) Бу ерда кондиционер борми? Салқинми, йўқми? Футболчилар – иссиқ жон, улар тинимсиз югуради. Бу иссиқ ҳаво уларнинг танасидан қандай ўтишини ўзлари яхши билади, бу табиий ҳолат. Лекин улар берилган машғулот юкламаларини тўғри қабул қилишга ва яхши ишлашга интилишди. Мана шундай ҳавода ўзини қандай тутиш кераклигини билиш муҳим. Бу биз учун кино эмас, реал ҳолат. Охирида очиқ футбол бошланди, у ёқдан-бу ёққа югуриш, тўғриси, осон эмас.



