Олисе "Бавария"дан кетиш ниятини маълум қилди

18 июл 2026, 17:10
"Бавария" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Майкл Олисе терма жамоадаги шерикларига клубини ўзгартириш истагини билдирди.

Футболчи Мадриднинг "Реал" клубига ўтмоқчи.

"Бавария" ўз етакчиларидан бирини қўйиб юбормоқчи эмас, футболчи билан амалдаги шартнома 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Клуб ярим ҳимоячининг шартномасини қайта кўриб чиқишни, унинг маошини йилига 25 миллион еврогача оширишни ва уни жамоадаги энг кўп маош олувчилардан бирига айлантиришни режалаштирмоқда.

Майкл Олисе 2024 йилда "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум клуб сафида 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 27 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: bild.de