

"Педри — ҳақиқий сеҳргар, маэстро. Унинг барча ҳаракатлари юқори даражадаги маҳорат, истеъдод ва техникага асосланган.
Мактабда бир устозим шундай дерди: "Ҳақиқий техника ва истеъдод — энг қийин ишларни худди жуда осондек бажара олиш қобилиятидир". Менимча, бу таъриф Педрига жуда мос келади.
У ақл бовар қилмас даражада қийин ҳаракатларни худди оддий ишдек бажаради. Бундай иқтидор жуда кам футболчиларда учрайди.
Педри майдонда ҳайратланарли даражада енгил ҳаракат қилади ва бошқалар кўра олмайдиган узатиш йўлларини кўра билади. Айнан шу хусусиятлар ҳақиқий даҳоларни ажратиб туради", - деди де ла Фуэнте.
22 ёшли Педри сўнгги йилларда ҳам "Барселона", ҳам Испания терма жамоасининг асосий фигураларидан бирига айланди.
Испания терма жамоаси ЖЧ–2026 1/8 финалида 6 июль оқшомидаПортугалияга қарши майдонга тушади.



