Пирло – Италия бош мураббийи лавозимига асосий номзод. Гвардиола, Конте ва Манчини тайинланиши ҳам кўриб чиқилмоқда

Aslanov Jasurbek
14 июл 2026, 00:09
Андреа Пирло Италия терма жамоасини бошқариши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Италия футбол федерациясининг янги техник директори Паоло Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардо Пирлони миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Пеп Гвардиола, Антонио Конте ёки Роберто Манчинини тайинлаш имконияти ҳам ўрганилмоқда – федерациянинг янги раҳбарияти ҳафта охиригача танлов борасида қарорга келиши, шундан сўнг FIGC президенти Жованни Малаго музокаралар ўтказиш бўйича якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда.

2025 йилнинг ёзидан бери Пирло БАА иккинчи дивизионидаги «Дубай Юнайтед» жамоасини бошқариб келмоқда. Аввалроқ 47 ёшли мутахассис «Ювентус», «Фотиҳ Карагюмрук» ва «Сампдория» жамоаларини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›