

Манбага кўра, ҳар икки клуб вакиллари 20 ёшли жазоирлик футболчининг ўсиши ва трансфер қилиш имкониятини баҳолаш мақсадида жорий мавсумда уни кузатиб боришган.
Маза Бундеслиганинг энг ёрқин ёш истеъдодларидан бирига айланиб бормоқда. У 2026/27 йилги мавсум 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, у Африка Миллатлари Кубоги саралаш турнири доирасида Жазоир терма жамоасининг Замбияга қарши баҳсида (3:1) 1 тадан гол ва ассист қайд этди.
"Арсенал" ва "Тоттенхэм"дан ташқари, ярим ҳимоячининг ўсишини "Челси", "Манчестер Сити" ва "Астон Вилла" клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Маза 2025 йилнинг июль ойидан буён "Байер" таркибида ўйнаб келмоқда, унинг битими 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.



