

Вазият тафсилоти
Учрашувнинг дебютида "Навбаҳор" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилган эди. Баҳс бош ҳаками ушбу вазиятда "темирйўлчилар" дарвозасига пенальти белгилади. ВАР (VAR) тизими вазиятни синчиклаб кўриб чиққач, бош ҳакамнинг қарорини ўз кучида қолдирди.
Экспертлар нима дейди?
Ҳакамлар гуруҳининг таҳлилига кўра, "Локомотив" ҳимоячиси ҳужумчининг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.
"Ҳужумчи тўпга фаол ҳаракат қилаётган пайтда ҳимоячи томонидан контакт юзага келган. Бу футбол қоидаларига кўра қонунбузарлик сифатида баҳоланади", — дейилади расмий хулосада.
Якуний қарор
Эксперт ҳакамлар гуруҳи бош ҳакам томонидан пенальти белгиланишини тўғри қарор деб топди. Шу тариқа, учрашув тақдирига таъсир қилган муҳим эпизодда ҳакамлар адашмагани тасдиқланди.



