ЖЧ-2026. Канада 79-дақиқада урилган гол эвазига Босния ва Герцеговина билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

13 июн 2026, 01:55
ЖЧ-2026 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Канада — Босния ва Герцеговина ўйини бўлиб ўтди.

Канада — Босния ва Герцеговина 1:1

Голлар: Кайл Ларин (79) — Йово Лукич (21).

Канада: Крепо, Ларьи, Жонстон, Корнелиус, Де Фужероль, Эуштакиу, Коне, Бьюкенен, Миллар, Дэвид, Олувасейи.

Босния ва Герцеговина: Василь, Дедич, Катич, Мухаремович, Колашинац, Тахирович, Башич, Мемич, Байрактаревич, Демирович, Лукич.

90+6. Ўйин якунланди.

90+6. Ларин! Канада терма жамоаси ҳужумчисининг рақиб дарвозага йўллаган зарбасини меҳмонлар қайтариб юборишди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берди.

79. ГОЛ! Захирадан ўйинга тушган Кайл Ларин ҳисобни тенглаштирмоқда.

66. Яна бир меҳмонлар ўйинчиси дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди. Канадаликлар эса жон-жаҳдлари билан гол уришга ҳаракат қилишмоқда.

54. Босния ва Герцеговина футболчиси рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо якунда вазиятдан фойдалана олмади.

53. Канада ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келган эди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни меҳмонлар юлдузи Сеад Колашинац қайтарди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

ТАНАФФУС

45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди.

45. Эрмедин Демирович (Босния ва Герцеговина) рақибига ишлатган кескин фоли учун сариқ карточка олди.

32. Канада терма жамоаси ҳужумчиси Тани Олувасейи рақибини алдаган ҳолда жарима майдончаси ичига кириб, зарба берди. Аммо, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

21. Босния ва Герцеговина ҳисобни очди! Йово Лукич бурчакдан узатилган тўпни рақиб дарвозасига йўллади.

17. Канада терма жамоаси ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди. Ҳимоячининг хатосидан сўнг тўп Жонатан Дэвидга келиб тушди. Аммо, “Ювентус” ҳужумчиси қулай вазиятда дарвозабон турга жойга зарба бериб қўйди.

11. Ўйиндаги илк сариқ карточка Канада терма жамоаси ўйинчисига кўрсатилди. Алистэр Джонстон рақибини тўхтатиб қолгани учун ҳакам томонидан “сийланди”.

3. Амар Мемич Канада терма жамоаси жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан сўнг яхши имкониятга эга бўлганди. Аммо, унинг зарбаси ноаниқ чиқди ва дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

1. Ўйин бошланди!

— Барчага салом. Бугун сизлар билан биргаликда мусобақа мезбонларидан бири Канада терма жамоасининг Босния ва Герцеговинага қарши ўйинини кузатиб борамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›