"Ливерпуль" ва "Арсенал" Италия терма жамоасининг 60-65 млн евролик футболчиси учун курашиши мумкин

4 окт 2026, 13:38
Майкл Кайодега Англия Премьер-лигаси грандлари қизиқиш билдирмоқда.

"Ливерпуль", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" Италия терма жамоаси ҳамда "Брентфорд"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Майкл Кайодега қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар 22 ёшли футболчини ушбу позицияни кучайтириш учун асосий номзодлар рўйхатига киритган. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, айни пайтда "асаларилар" Кайоденинг трансфери бўйича расмий таклиф олишмаган, тўғридан-тўғри музокаралар ҳали бошланмаган. "Брентфорд" италиялик ҳимоячини қишда сотишга ошиқмаяпти. Клуб футболчининг ўтиши учун камида 60-65 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Кайоде барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Caught Offside

Сўнгги янгиликлар

Барча ›