LIVE. ЖЧ. Бразилия — Япония 0:1 (матнли трансляция)

29 июн 2026, 21:53
Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЖЧ, 1/16 финал

Бразилия — Япония 0:1

Голлар: 29 - Каисю Сано

Бразилия: 1. Алисон Бекер, 13. Данило, 4. Маркиньос, 3. Габриэл Магальяйнс, 16. Дуглас Сантос, 5. Каземиро, 8. Бруно Гимарайнс, 20. Лукас Пакета, 7. Винисиус Жуниор, 26. Райан, 9. Матеус Кунья.

Захира: 12. Вевертон, 23. Эдерсон, 6. Алекс Сандро, 14. Бремер, 15. Лео Перейра, 24. Рожер Ибаньес, 2. Эдерсон, 17. Фабиньо, 18. Данило, 10. Неймар, 19. Эндрик, 21. Луис Энрике, 22. Габриэл Мартинелли, 25. Игор Тьяго.

Япония: 1. Зион Сузуки, 22. Такэхиро Томиясу, 21. Хироки Ито, 3. Сёго Танигути, 15. Даити Камада, 24. Каишу Сано, 13. Кэито Накамура, 10. Рицу Доан, 11. Дайзэн Маэда, 18. Аясэ Уэда, 14. Зюня Ито.

Захира: 12. Кэисукэ Осако, 23. Томоки Хаякава, 2. Юкинари Сугавара, 4. Ко Итакура, 5. Юто Нагатомо, 16. Цуёси Ватанабэ, 25. Зюнносукэ Сузуки, 20. Аюму Сэко, 7. Ао Танака, 8. Такэфуса Кубо, 17. Юито Сузуки, 6. Суто Матино, 9. Кэисукэ Гото, 19. Коки Огава, 26. Кэнто Сиогаи.

Огоҳлантиришлар: 12 - Каишу Сано, 14 - Каземиро, 45 - Даити Камада

🕘 45+4. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

38. Куньянинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлди, тўпни япониялик посбон ушлаб олди.

34. Винисиуснинг дарвоза томон тепган тўпини Сузуки ушлаб олди.

33. Маркиньоснинг бош билан берган зарбаси аниқ ҳам, хавфли ҳам бўлмади.

30. Учрашувда ҳисоб очилди, энди буёғига Бразилия катта темпда олдинга ўтади.

gettyimages-2283356863-2048x2048.jpg

⚽️ 29. ГОЛ! Каишу Сано ҳисобни очди! Сано марказдан олдинга юриш қилиб дарвоза томон ерлатиб зарба берди ва гол урди!

28. Уэданинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

16. Камаданинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи “жонли девор”га тегиб, майдонни тарк этди.

14. Брунонинг зарбаси ноаниқ кетди.

14. Куньянинг ерлатиб берган зарбасини Сузуки қайтариб юборди.

10. Бруно тепган тўп Пакетанинг бошига тегди ва шу жойда Лукас ерга қулади.

2. Бруно Гимарайнснинг зарбаси рекошетга учраб, дарвозагача бормади.

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида Бразилия — Япония учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›