

"Сантос"нинг 34 ёшли ҳужумчиси гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборди. У Шотландияга қарши кечган сўнгги учрашувда (3:0) 76-дақиқада захирадан майдонга тушди.
"Неймар яхши тикланмоқда. Охирги ҳафтада ўз спорт формасини сезиларли даражада яхшилаб олди. У биз билан доимо бирга машғулот ўтказа олмагани ачинарли.
Албатта, у 15 дақиқадан кўпроқ ўйнаши мумкин. Бу кўп жиҳатдан ўйиннинг боришига боғлиқ бўлади", — дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтиради Globo.
Бразилия — Япония учрашуви 29 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.



