

Франция терма жамоаси футболчисига "Реал" ва ПСЖ клублари даъвогарлик қилмоқда.
"As" нашри хабарига кўра, Олисе "Бавария" унинг вазияти ҳақида қандай фикрда эканини тушуниб олиш ва немис клуби уни қанчалик қадрлашига ишонч ҳосил қилишни истайди.
Олисе ва унинг атрофидагилар Жаҳон чемпионатидан сўнг вазиятни хотиржам таҳлил қилиб, қандай позицияда бўлиш кераклигини ҳал қилмоқчи.
Германия клуби Олисе улар билан гаплашишни истаётганидан хабардор ва футболчига унинг атрофидаги барча миш-мишлар таъсир қилаётганидан хавфсирамоқда.


