

"Ўтган йилнинг кузида собиқ бош мураббийимиз мавсум якунланганидан кейин унда Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаш имконияти пайдо бўлиши мумкинлигини клубга маълум қилган эди. Бизга шу нарса аён бўлдики, у Гвардиоланинг ўрнини эгаллашни жуда ҳам хоҳлаган ва амалда узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган узоқ муддатли шартномаси борлигига қарамай, ушбу имкониятдан фойдаланишга тўлиқ тайёр эди.
2025 йилнинг декабрь ойида бош мураббийимиз кутилмаганда ва тўсатдан истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Албатта, биз бундан ҳафсаламиз пир бўлди, чунки у "Челси"га атиги бир йил олдин келган бўлишига қарамай, унинг фикр-хаёллари ва туйғулари бошқа клуб ҳамда бошқа имкониятга қаратилган деб ҳисобладик.
Ҳеч қайси клуб мавсум ўртасида бош мураббийни ўзгартиришни истамайди. Бироқ, унинг мавсум якунига қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттирмаслик ҳақидаги қарорини инобатга олган ҳолда, клубнинг ўз футболчиларимиз, мухлисларимиз ва логотипимизни ҳимоя қилиш ҳамда унинг истеъфосини қабул қилишдан ўзга чораси қолмади.
Юзага келган вазиятда ва клублар ўртасидаги ўзаро ҳурматни ҳисобга олган ҳолда, "Манчестер Сити" билан товон пули тўланишини ўз ичига олган махфий келишувга эришилди. Шунингдек, собиқ бош мураббий билан ҳам махфий келишувга эришилди, унга кўра у ҳам товон пули тўлайди", - дейилади "кўклар" матбуот хизмати тақдим этган хабарда.



