Истеъфога чиқишини эълон қилган Хон Мён Бога ўлим билан таҳдид қилишмоқда

29 июн 2026, 19:00
Инчхон полиция бошқармаси Жанубий Корея терма жамоаси жаҳон чемпионатидан сўнг мамлакатга қайтиб келганидан кейин хавфсизликни таъминлаш мақсадида аэропортга 160 нафар ходим юборилганини эълон қилди.

Бундай қарорга терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқишини эълон қилган мутахассис Хон Мён Бога ўлим билан таҳдид қилинаётгани сабаб бўлган.

Шунингдек, махсус қўриқлаш хизматининг 25 нафар ходими ҳам бу жараёнга жалб этилади.

"Биз жамоа етиб келиши вақтида юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ходимларни сафарбар қилишга қарор қилдик. Ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга, жумладан буюмлар улоқтиришга нисбатан ҳам қатъий чора кўрамиз", — дейилади полиция баёнотида.

Жанубий Корея жамоаси ЖЧ-2026 турнирида Мексика, ЖАР ва Чехия терма жамоалари жой олган гуруҳдан чиқа олмай, учинчи ўринни эгаллаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›