Япония терма жамоаси етакчиларидан бири Бразилияга қарши учрашувда майдонга тушмайди

29 июн 2026, 17:15
Япония терма жамоаси ва Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Бразилия терма жамоасига қарши бўлажак ўйинда ўз жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар бермоқда ESPN.

Футболчи гуруҳ босқичи доирасидаги Нидерландия терма жамоасига қарши ўйинда жароҳат олган эди. Айни пайтда Кубо ҳанузгача индивидуал дастур асосида машғулот олиб бормоқда ва ҳозирча ҳатто тўп билан ишлашни ҳам бошламаган.

Якунланган мавсумда Такефуса Кубо барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

gettyimages-2281085895-2048x2048.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›