Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 турниридаги иштирокига баҳо берди

29 июн 2026, 19:25
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан Ўзбекистон жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокини баҳолади.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ плей-офф босқичига чиқа олмади.

"Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига йўлланма олганининг ўзи жуда катта қадамдир. Тарихга кирилди. Жамоа муносиб иштирок этди. Қайсидир жойларда хатолар бўлди, лекин мағлубиятларсиз ғалабалар бўлмайди — йигитлар баракалла, менга ёқди. Келажакда фақат олдинга интиламиз. Мухлис сифатида терма жамоанинг кейинги босқичга чиқишидан умид қилгандик. Ишонгандик, умид қилгандик, лекин ўхшамади", — деди Ан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›