Юлиан Нагельсманн машғулотлардан ташқари Германия футболчилари билан деярли мулоқот қилмаяпти, футболчилар хавотирда

Aslanov Jasurbek
29 июн 2026, 21:17
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн машғулотлардан ташқари футболчилар билан деярли мулоқот қилмаяпти.

Бу ҳақда "Daily Mail" нашри "Bild"га таяниб хабар бермоқда.

Футболчилар мутахассис ўйинлар олдидан уларни "номаълумликда ушлаб турганидан" хавотирда эканликларини билдиришди.

Нагельсманн матбуот анжуманида ЖЧ-2026 доирасида Эквадорга қарши ўйин (1:2) учун таркибда фақат кичик ўзгаришлар қилишини айтганида, жамоа аъзолари ҳайрон қолишди.

Ўйин олдидан бўлиб ўтган сўнгги машғулотда Нагельсманн Флориан Виртц, Лерой Сане ва Максимилиан Байердан иборат ҳужумкор триони синаб кўрган эди, бироқ асосий таркибда Байер ўрнига Жамал Мусиалани майдонга туширди.

Эквадордан учралган мағлубиятдан сўнг Нагельсманн футболчиларга жамоадаги "ҳар бир кишига имконият бермоқчи" бўлганини айтди.

Германия 1/16 финалда Парагвайга қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail