

"Реал Мадрид" — "Интер" 2:1
Голлар: 14 - Килиан Мбаппе, 23 - Федерико Вальверде, 77 - Карлос Аугусто
“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 16. Ибраима Конате, 4. Дин Хёйсен, 17. Марк Кукурелья, 24. Дензел Дюмфрис, 12. Трент Александер-Арнольд (14. Орельен Чуамени, 79’), 8. Федерико Вальверде, 5. Жуд Беллингем, 7. Винисиус Жуниор (18. Альваро Каррерас, 87’), 21. Браим Диас (25. Ян Диоманде, 79’), 10. Килиан Мбаппе (19. Карлос Эспи, 90+3’).
Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Серхио Местре, 22. Антонио Рюдигер, 33. Марио Ривас, 27. Тьяго Питарч, 29. Хорхе Сестеро, 9. Эндрик.
“Интер”: 1. Хосеп Мартинес, 31. Янн Биссекк, 95. Алессандро Бастони, 28. Бенжамен Павар (6. Жон Стоунз, 46’), 17. Анди Диуф, 23. Николо Барелла (8. Петар Сучич, 60’), 20. Ҳоқон Чалханоғлу (7. Пётр Зелиньски, 60’), 30. Карлос Аугусто (22. Генрих Мхитарян, 83’), 21. Кёртис Жонс, 10. Лаутаро Мартинес, 9. Маркус Тюрам (14. Анж-Йоан Бонни, 60’).
Захира: 12. Раффаэле Ди Женнаро, 49. Иван Проведель, 25. Мануэль Аканжи, 5. Александар Станкович, 11. Луис Энрике, 94. Франческо Эспозито.
Огоҳлантиришлар: 39 - Ҳоқон Чалханоғлу, 80 - Дин Хёйсен, 80 - Лаутаро Мартинес, 90+4
90+4. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. Ниҳоят, Каррерас майдонга тушди. 2-3 дақиқа “Реал” ўн киши бўлиб ўйнади.
89. Мхитаряннинг зарбасини Куртуа қайтарди!
88. Қизиқ ҳолат: Винисиус захирага олинаётганда бироз кечикди, шу боис Каррерас майдонга тушмади ҳали. “Реал” 10 киши бўлиб ўйнаяпти.
85. Яна Диоманде олдинга ўтди, Дюмфрисга узатди, бироқ Дензел тўпни узатишда хатога йўл қўйди.
81. Диоманденинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Мартинес қайтарди!
79. Хёйсен Лаутарога нисбатан хавфли ўйнади. Сўнг иккиси бироз баҳслашиб кетишди.
78. Ҳисоб қисқарди, буёғига италияликлар ўйин ҳароратини оширишади янада.

77. ГОЛ! Аугусто ҳисобни қисқартирди! Лаутаронинг узатмасини Карлос голга айлантирди!
72. Вальверденинг чамаси 25 метрлардан йўллаган ўта кучли зарбасидан сўнг тўпни Биссекк боши билан қайтарди. Сўнг Яннга ёрдам тиббий ёрдам кўрсатилди.
71. Лаутаронинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
69. Яна “Реал”дан зўр вазият, бу сафар Диас ерлатиб зарба берди, бирозгина ноаниқ… Вини ва Жуд очиқ эди узатма бераман деса…
67. Диаснинг узатмасидан сўнг Мбаппе зарба берди, яна Мартинесдан сейв!
63. Бастонининг ерлатиб берган зарбасидан сўнг Куртуа тўпни қайтарди!
60. “Интер” бирйўла учта ўзгаришни амалга оширди.
58. Беллингем… бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади… Браимнинг узатмасини Жуд ўзига тўғрилаб олиб, зарба бергунча Мартинес етиб келди… даҳшат!
55. Куртуа!!! Аввал Лаутаронинг зарбасини қайтарди, сўнг Кёртис тепган тўпни ҳам ушлаб олди!
52. Тюрам ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, аммо ноаниқ.
50. Кёртис Жонс энди чап ўткир бурчакдан зарба берди, Куртуадан сейв!
49. Мбаппе жуда катта тезликда қарши ҳужумга ўтди, дарвозабон билан бирга-бир чиқди, аммо ҳимоячи ҳалақит қилиб, зарба беришда кечикди, сўнг тепган тўпини Мартинес ушлаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45+1. Мбаппе жарима майдончасига ёриб кириб дарвозага зарба берди, Мартинес қайтарди, сўнг Жуднинг зарбасини ҳам дарвозабон бартараф этди, Диаснинг зарбаси дарвоза устунига тегди…
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. Лаутаронинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
42. “Реал” бугун мутлақо бошқача, бир бутун жамоа ҳолида ўйин ўтказаётганини кўрмоқдамиз.
37. Статистика даҳшат: дарвоза томон зарбалар - 2:9. Аниқ зарбалар - 2:3.
36. Кёртис Жонснинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
32. Лаутаро Куртуа билан курашда унга нисбатан қўполлик ишлатди. Бельгиялик посбонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
26. Яна “Реал” тезкор қарши ҳужумга ўтди, Винисиус Браимга, Диас эса Мбаппега тўпни берди, у дарвозага якуний зарбани бера олмади…
24. Иккита хато, иккита гол. Бу ЕЧЛ!

23. ГОЛ! Вальверде ҳисобни оширди! Хосеп Мартинес тўпни ўз дарвозаси олдида назорат қилаётганда Федерико “учиб келиб”, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Кариус хафа бўлмаса ҳам бўлади :)
22. Лаутаро битта узатма билан Кёртисни тўп билан таъминлади, унинг зарбаси дарвозагача бормади.
20. Яна прессинг Мадриддан, бу сафар Винисиус тўпни олиб қўйиб жарима майдончасига кираётганда тўпни йўқотди.
15. Тезкор гол гувоҳи бўлдик, энди буёғига ўйин “ёниши” аниқ.

14. ГОЛ! Мбаппе ҳисобни очди! Ҳимоячининг хатосидаг сўнг тўп Килианга келди, унинг зарбаси голга айланди!
8. Мадрид энди олдинга ўтмоқда.
3. Тюрамнинг жарима майдончаси ичидан дарвозага тепган тўпини Куртуа қайтарди!
2. Дастлабки дақиқаларда миланликлар фаол, илк ҳужум муваффақиятсиз якунланди.
1. Ўйин бошланди.
Учрашувдан аввал Непалда содир бўлган вожиа учун бир дақиқалик сукут сақланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни УЕФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Интер" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



