

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўйин (9 сентябрь) олдидан ҳужумчиларнинг тайёргарлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Джонатан [Дэвид] яқиндагина етиб келди ва муаммо сабабли куни кеча бўлиб ўтган ўйинда иштирок эта олмади. Хулиан [Альварес] спорт формасини тикламоқда. Мен уни асосий таркибда кўрмаяпман, аммо у ўйин давомида бизга ёрдам беради.
Сёрлот қачон қайтади? У тикланмоқда. Унда ўйнашга халақит берадиган жароҳат бор. Майдонда 90, 60 ёки 20 дақиқа ҳаракат қилишидан қатъи назар, у биз учун муҳим. Сёрлот бизга айни дамда жамоамизда йўқ бўлган нарсани беради", – деди Симеоне AS нашрига.



