Ямаль Дембеле уни "Олтин тўп"га фаворит деб ҳисобламаслиги ҳақида: "Мен уларга қарши ўйнаганимда ғалаба қозонганман”

Administrator
8 сен 2026, 21:25
"Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль Усман Дембеленинг "Олтин тўп" фаворитлари ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.

ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси даъвогарлар кучли учлигига Килиан Мбаппе, Харри Кейн ва Хвича Кварацхелияни киритган эди.

– Дембеле сизни ҳатто фаворитлар учлигига ҳам қўймабди.

– У Килианнинг дўсти, шундайми? (кулади). Ростини айтсам, менга фарқи йўқ. Мен ўтказган йилимдан жуда мамнунман. Мен уларнинг иккаласига қарши ўйнаганимда ғалаба қозонганман.

Мен Усман билан яхши муносабатдаман. Қандай мавсум ўтказганимни ҳамма кўрди, агар у кўрмаган бўлса... – деди Ямаль.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›