

Манбага кўра, Италия клуби 20 ёшли бразилиялик футболчини 2026 йилнинг ёзидаёқ сафига қўшиб олишни истаган, бироқ "Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью бу трансферга қатъиян қарши чиққан. Эндиликда ҳужумчи январда сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиниши кутилмоқда.
Ҳозирги пайтда Эндрик жароҳатидан тикланмоқда. 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида форвард ижара асосида "Лион" сафида тўп тепди. У Франция жамоаси учун 21 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 8 та голли пас узатган.
Transfermarkt ҳужумчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Реал" билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.



