

– Тикланиш учун вақтимиз кам эди ["Наполи" билан ўйиндан сўнг], аммо биз ушбу нуфузли мусобақадаги стартга тайёрмиз. Муҳим стадионда муносиб рақибга қарши ажойиб ўйинга тайёрмиз. Мақсад — натижага эришиш.
– "Реал" – кучли жамоа. Аммо сўнгги йиллардаги ЕЧЛдаги иштирокингизни ҳисобга олган ҳолда, тенг имкониятлар билан старт олаётганингизни ҳис қиляпсизми? – Ҳа, биз бир неча йилни юқори даражада ўтказдик, уч марта финалга чиқдик (2020 йилдан бери икки марта ЕЧЛда ва бир марта ЕЛда) ва ўсаётганимизни узлуксиз кўрсатиб келдик.
"Реал"да жуда кучли ўйинчилар бор, аммо бизнинг ҳам ўз кучли томонларимиз мавжуд. Ва биз улар билан рақобатлаша олишимизни биламиз.
– Сизнинг совринларингиз орасида Чемпионлар лигаси кубоги йўқ. Бу ҳақда орзу қиласизми? Бу сиз учун алоҳида мотивациями? – Ҳар йили мен ўз олдимга турли хил мақсадларни қўяман — Италия Кубоги ва Суперкубогидан тортиб, чемпионат ва Чемпионлар лигасигача, чунки катта клубда барча мумкин бўлган совринларни ютиш учун ўйнайсан.
Эртага эса интилиш керак бўлган янги мақсад сари йўл бошланади, – деди Аргентина терма жамоасининг 29 ёшли ҳужумчиси.



