

"Марокаш шарафини ҳимоя қилиш мен учун энг буюк шараф эди. Бундан 12 йил аввал илк бор чақирув олганимдан бери (эҳтимол, гап ёшлар терма жамоалари ҳақида ҳам кетмоқда) мамлакатим учун бор кучимни бердим ва терма жамоа либосини фахр билан кийдим. Марокашга бўлган муҳаббатим ва бу жамоа мен учун англатадиган барча нарса абадий ўзгармас бўлиб қолади.
Бу жуда қийин қарор бўлди, аммо амалдаги бош мураббий қўл остида терма жамоа шарафини ҳимоя қилишда давом этишга тайёр эмаслигимни ҳис қиляпман. Шу сабабли, у ўз лавозимида қолар экан, мен чақирувлар учун очиқ бўлмайман. Жамоага ва унга алоқадор бўлган барчага бўлган ҳурматим юзасидан сабабларни сир сақлашни маъқул кўраман.
Аниқлик киритмоқчиман: мен халқаро футболдан кетмаяпман ва Марокаш терма жамоасида яна ўйнаш учун эшикларни ёпаётганим йўқ. Жамоадошларимга ва барча ходимларга муваффақият тилайман. Мен майдонда ҳамиша кўрсатган эҳтиросим билан сизларни қўллаб-қувватлаб, энг ашаддий мухлис бўлиб қоламан. Марокашлик мухлисларга меҳр ва қўллаб-қувватлов учун ташаккур", – деб ёзди Амрабат Инстаграмдаги сторисида.



