

"Алавес"ни бошқараётган мутахассис овоз бериш жараёнида Жозе Моуринью ("Реал") ва Ханс-Дитер Фликни ("Барселона") ортда қолдириб, август ойи якунларига кўра совринни қўлга киритди.
Август ойида "Алавес" Ла Лигада 3 та ўйин ўтказди — "Хетафе" (3:0), "Райо Вальекано" (1:1) ва "Вильярреал" (1:0). Сентябрь ойида Флорес жамоаси "Осасуна"ни мағлуб этди (5:2).
Айни дамда "Алавес" 10 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.



