ЕЧЛ. АЕК ва "Астон Вилла" мусобақани ғалаба билан бошлашди

Administrator
8 сен 2026, 23:48
Европа Чемпионлар лигаси асосий босқичининг 1-тур ўйинларига старт берилади.

АЕК Чемпионлар лигаси 1-турида ЛАСКдан устун келди.

Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган ЦСКАнинг собиқ мураббийи Марко Николич бошчилигидаги Афинанинг АЕК ҳамда Австриянинг ЛАСК клублари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйин Афинадаги "ОПАП Арена" стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Луиш Годинью ишлади. Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Биринчи бўлим ўрталарида грек жамоасининг ғалаба тўпини ярим ҳимоячи Рэзван Марин киритди. 64-дақиқада VAR кўриб чиқилгач, АЕК ҳужумчиси Лука Йовичнинг голи бекор қилинди.

АЕК - ЛАСК 1:0
Гол: Марин 21.

Умумий босқичнинг 2-турида АЕК "Шахтёр" билан куч синашади (14 октябрь), ЛАСК эса "Ливерпуль"га қарши ўйин ўтказади (14 октябрь).

"Астон Вилла" "Брюгге" устидан ғалаба қозонди.

УЕФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми асосий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Брюгге" (Бельгия) ва "Астон Вилла" (Англия) жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ушбу ўйинда "виллаликлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув Брюггедаги (Бельгия) "Ян Брейдель" стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Сандро Шерер (Бюттикон, Швейцария) ишлади.

Джон Макгинн 11-дақиқада ҳисобни очиб, "Астон Вилла"ни олдинга олиб чиқди. Уго Ветлесен 19-дақиқада мувозанатни тиклади. Эмилиано Буэндия 22-дақиқада яна меҳмонларга устунлик тақдим этди. Николас Джексон 43-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди. Бельгия жамоасидан Николо Трезольди 61-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.

“Брюгге” - “Астон Вилла” 2:3

Гол: Ветлесен 19, Трозольди 61 - Макгинн 11, Буэндия 22, Жексон 43.

Кейинги турда "Брюгге" 13 октябрь куни сафарда Миланнинг "Интер" клуби билан тўқнаш келади, "Астон Вилла" эса 14 октябрь куни "Фенербахче"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›