"Лидс Юнайтед" АПЛ 4-тури доирасида "Ньюкасл Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
15 сен 2026, 02:15
Англия Премьер-лигаси 2026/2027 йилги мавсуми 4-туридан ўрин олган "Лидс Юнайтед" ва "Ньюкасл Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Мезбонлар 4:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

32-дақиқада "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Льюис Майли ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Джейден Богл "Лидс"нинг устунлигини оширди. Меҳмонлар дарвозасига учинчи голни 45+1-дақиқада ҳужумчи Доминик Калверт-Льюин киритди. 59-дақиқада форвард Ноа Окафор ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 90-дақиқада эса "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Базумана Туре битта жавоб тўпини киритди.

АПЛ, 4-тур

“Лидс” - “Ньюкасл” 4:1
Голлар:
Майли 32 (автогол), Богл 34, Калверт-Льюин 45+1, Окафор 59 - Туре 90.

Англия чемпионатининг тўртта ўйинидан сўнг "Лидс Юнайтед" 8 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ньюкасл Юнайтед" эса 5 очко билан 12-қаторда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia