

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоаси Қатарнинг “Ал Садд” клубини қабул қилди. Баҳс 3:0 ҳисобида эронликларнинг ғалабаси билан якун топди. Иккала ўзбекистонлик ҳам бу баҳсда иштирок этди. Ашурматов баҳсни асосий таркибда бошлаб, учрашувни тўлиқ ўтказган бўлса, Жалолиддинов 81-дақиқада майдонга тушди.
Элит ОЧЛ, 1-тур
“Истиқлол” - “Ал Садд” 3:0
Голлар: Асани 9, Саҳархизан 47, Голизода 90+5.
“Ал Қодисия” - “Ал Васл” 2:1
Голлар: Квинонес 57, Ретеги 61 - Спадасио 90+6.



