А Серия. "Интер" 0:2 ни 5:3 га айлантира олди

Aslanov Jasurbek
15 сен 2026, 01:58
Италия А Серия 2026/2027 йилги мавсуми 4-туридан ўрин олган Миланнинг "Интер" ва "Удинезе" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Миландаги "Сан-Сиро (Джузеппе Меацца)" стадионида кечган ўйинда Кристиан Киву шогирдлари 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувни бош ҳакам Лука Пайретто бошқариб борди.

9-дақиқада "Удинезе" ҳимоячиси Джеймс Абанква ҳисобни очди. Орадан етти дақиқа ўтиб, меҳмонлар ярим ҳимоячиси Юрген Эккеленкамп фарқни иккитага етказди. 26-дақиқада "Интер" ҳимоячиси Карлос Аугусто ҳисобни қисқартирди. 35-дақиқада миланликлар ярим ҳимоячиси Николо Барелла мувозанатни тиклади. Ҳужумчи Маркус Тюрам 57-дақиқада "Интер"ни олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада форвард Франческо Эспозито "Удинезе" дарвозасига тўртинчи голни урди. 79-дақиқада Анж-Йоан Бонни ҳисобни 5:2 кўринишига келтирди. Меҳмонлар ҳужумчиси Индисса Гейе 90+1-дақиқада "Интер" дарвозасига учинчи тўпни киритди.

“Интер” - “Удинезе” 5:3
Голлар: Аугусто 26, Барелла 35, Тюрам 57, Эспозито 67, Бонни79 - Абанква 9, Эккеленкамп 16, Гейе 90+1.



Ушбу ўйиндан сўнг тўртта турда 12 очко тўплаган "Интер" А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. "Удинезе" ҳисобида эса 4 очко бор ва жамоа 13-қаторни эгаллаб турибди.

Кейинги турда миланликлар 19 сентябрь куни сафарда "Рома" билан ўйнашади, "Удинезе" эса худди шу куни ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia