"Сити" Траффордни "Лидс" учун рекорд даражадаги 40 миллион фунт ва бонуслар эвазига сотди. Жеймс тарихдаги энг қиммат британ дарвозабонига айланди

Aslanov Jasurbek
6 авг 2026, 23:53
"Лидс" Траффордни "Сити"дан ўз тарихидаги рекорд сумма эвазига сотиб олди.

"Лидс" "Манчестер Сити"дан Жеймс Траффорд трансфери ҳақида эълон қилди. 23 ёшли дарвозабон 5 йиллик шартнома имзолади. Журналист Бен Жейкобснинг маълумотларига кўра, битим суммаси 40 миллион фунт ва бонусларни ташкил этган. Бу "Лидс" тарихидаги рекорд трансфер ҳисобланади. Траффорд тарихдаги энг қиммат британ дарвозабонига айланди. Ўтган мавсумда Жеймс "шаҳарликлар" сафида барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: leedsunited.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›