UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  0 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

Кунде Польша билан ўйинга тилла занжир билан чиқди. Бу ФИФА қоидаларини бузишдир Янгиликлар

Кунде Польша билан ўйинга тилла занжир билан чиқди. Бу ФИФА қоидаларини бузишдир

Футболчилар барча тақинчоқларини ўйин олдидан ечиб қўйишлари керак.

Польша ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин режиссёри "Барселона" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кундени йирик планда кўрсатди. Диққатли томошабин ўйинчи бўйнидан тилла занжирни ечганини кўрди.

ФИФА қоидаларига кўра, футболчилар ўйин бошланганга қадар барча узуклар, сирғалар, маржонлар ва занжирларни ечиб қўйишлари керак. Бунинг сабаби уларни тақиш футболчининг ўзи ва бошқалар учун ҳам жароҳат етказиши мумкин.


Қоида:


Ўйинчи хавф солувчи ҳар қандай экипировкани ишлатмаслиги ёки киймаслиги керак.

Ҳар қандай тақинчоқлар (маржон, узук, сирға, тери бандажлари ва ҳоказо) таъқиқланади ва ечилиши керак. Тақинчоқларни ёпиш учун лента ишлатишга рухсат берилмайди.

Футболчилар ўйин бошлангунига қадар, захирадан тушадиганлари эса майдонга чиқиши билан кўрикдан ўтказилиши керак. Агар ўйинчи рухсат этилмаган/хавфли экипировкани кийса ёки тақинчоқларни тақса, ҳакам ўйинчига кўрсатма бериши керак:

- бу предметни олиб ташлаш

- агар ўйинчи талабни бажара олмаса ёки уни қилишни хоҳлама кейинги тўхталишгача майдонни тарк этиши керак.

Талабни бажаришни рад этган ёки предметни қайта кийган ўйинчи огоҳлантирилиши керак.


Жюль Кунде майдонда занжир билан қанот ҳаками пайқамагунча 40 дақиқа ўйнади. Дешамнинг ёрдамчиси ҳимоячига тақинчоқдан қутулишга ёрдам берди, сабаби у бу ишни бир ўзи қила олмади. Агар француз буни қилишни рад этганида, сариқ карточка олган бўларди.



Ижтимоий тармоқларда Кунде ва унинг тақинчоғи муҳокама қилинди.


"Франциянинг экипировка етказиб берувчиси ўйиндан сўнг"



"Кунде Польша - Франция ўйинида 42-дақиқагача"



"Франция ҳимоячиси Кунде бугунги ўйинда"



"Кунде бугун Франция сафида"



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика