

Манбага кўра, Саудия клуби 29 ёшли футболчига йилига тахминан 25 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. "Ал Ҳилол" футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган тақдирдагина "Бавария" билан музокараларни бошлайди.
Диас 2025/26 йилги мавсумда 51 ўйинда 26 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Вингернинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



